Набижон Исмонов конгрессда иштирок этди.

  • 30 август, 2019, 22:18
  • 0
  • Бокс

22-24 август кунлари Россиянинг Челябинск шаҳрида Евросиё профессионал бокс Федерациясининг конгресси бўлиб ўтди. Унда бир қатор мухим бўлган масалалар илгари сурилди. Мазкур конгрессда ҳамюртимиз тажрибали мураббий, халқаро тоифадаги ҳакам Набижон Исмонов ҳам иштирок этди.

Юртдошимиз ушбу анжуман давомида бир қатор бокс олами вакиллари билан учрашишга муваффақ бўлган. Жумладан, машҳур Константин Цзю билан ҳам ўзаро фикр алмашиб, Ўзбекистонда профессионал бокс ривожи борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!