Начо АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин!

  • 17 марта, 2024, 12:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Начо Фернандес клуби рўйхатини ўзгартиришга яқин. "Todofichajes" нашрининг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" испаниялик ҳимоячи билан ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас.

Tecno

Айни дамда Начода "Астон Вилла" варианти бор. Бирменгем клуби "қироллик клуби" сардорини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ушбу трансферни ҳоҳламоқда.

 Эслатиб ўтамиз, Фернандес 2012 йилнинг сентябридан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 34 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг июн ойи охирида якунига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию