Надаль Брисбенда ўйнай олмайди

Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль сон қисмидаги мушакларини жароҳатлаб олиши натижасида Австралиянинг Брисбен шаҳридаги турнирни тарк этишга қарор қилди. 

У мусобақанинг иккинчи даврасида франциядик Жо Вильфрид-Цонгага қарши кортга чиқиши керак эди. Энди унинг ўрнини япониялик Таро Дэниэл эгаллайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ракетка устаси АҚШ очиқ чемпионати ярим финалида Хуан-Мартин Дел Потро билан кечган учрашувни тиззасидаги жароҳат боис давом эттира олмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар