Надалнинг рекордини 17 йилдан сўнг бошқа бир испаниялик теннисчи такрорлади
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Карлос Алькарас АҚШ очиқ чемпионатининг чорак финалида 13-рақамли Янник Синнерни мағлуб этди - 6:3, 6:7, 6:7, 7:5, 6:3. Учрашув 5 соат 15 дақиқа давом этди.
Бу Алькареснинг жорий мавсумдаги 58-ўйиндаги 49-ғалабаси бўлди. У бу кўрсаткич бўйича етакчи ҳисобланади.
19 ёшли Алькарас ҳамюрти Рафаэль Надалдан сўнг "Катта Дубулға" турнирининг ярим финалига чиққан энг ёш теннисчига айланди. Таъкидлаш керакки, Надаль 2005 йилда “Ролан Гаррос”да нафақат ярим финалга чиққан, балки мусобақа ғолиблигини ҳам қўлга киритган.
Энди Алькарас кейинги босқичда америкалик Френсис Тиафуга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жуфтлик ўтган йили Барселонада ҳам тўқнаш келган ва унда Тиафунинг қўли баланд келган эди.
Фикрлар