Нафиса Шерипбоева – Токио-2020 Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби!

Ҳозиргина пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева бронза медаль учун кечган баҳсда испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди.

Қизиқарли кечган курашда Шерипбоева иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалга сазовор бўлди.

Ушбу натижадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди: 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!