Нагельсманни "Бавария"да қандай келажак кутмоқда. Ёхуд тенгдошларини шуғуллантирадиган мураббийнинг Мюнхен клубига ўтиши ҳақида

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўзига янги бош мураббий танлади. Мавсум якунлангач, Ханс-Дитер Фликнинг ўрнини “РБ Лейпциг”га устозлик қилаётган Юлиан Нагельсманн эгаллайди. Келинг, бугун 33 ёшли германиялик мутахассиснинг “Бавария”даги истиқболи ҳақида гаплашамиз.

Юлиан Нагельсманн аввалдан "Бавария"да Ханси Фликнинг ўрнини эгаллайдиган мураббий сифатида қаралиб келинаётган эди. Боиси, ҳозирги кунда тажрибали ва маҳоратли немис мутахассисларини жамоага олиб келиш бўйича танлов имконияти у қадар ҳам юқори эмас. Чунки Юрген Клопп ва Томас Тухель аллақачон Англияда қўним топиб бўлган. Шунинг учун “Бавария” раҳбариятида жамоани ишониб топшириш мумкин бўлган мураббийлардан фақат Юлиан Нагельсманн номзоди қолди. Албатта, уни олиб келиш ҳам осон бўлмаслиги аниқ эди. Боиси Юлианнинг "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси бор эди. Айрим тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Бавария" Нагельсманнинг товон пули учун "РБ Лейпциг"га 30 миллион еврога яқин пул тўлаган.

Нагельсманн объяснил, почему отказался возглавить «Реал»

Гарчи Нагельсманн "Бавария" учун энг мақбул вариант бўлган бўлса-да, барибир унинг Мюнхенда муваффақият қозонишига шубҳа бор. Бир томондан, мураббий аллақачон катта ютуқларга эришган. Нагельсманн "Хоффенхайм" ни Чемпионлар лигасига олиб чиқди ва ўтган мавсум "Лейпциг" билан ушбу мусобақанинг ярим финалига қадар этиб борди. Қолаверса, у мураббий сифатида сўнгги йилларда Бундеслигада “Бавария”га қарши тура оладиган рақобатбардош жамоани шакллантира олган саноқли мураббийлардан бири ҳисобланади.

Аммо, "Лейпциг"дан "Бавария"га ўтиш шунчаки битта жамоадан топ-клубга ўтиш эмас. Бу шунингдек, ҳаёт тарзидаги ўзгаришдир. Нагельсманн - янги давр мураббийи. Уни маълум даражада футболдаги инқилобчи, дейиш мумкин. Унинг ёндашуви замонавий технологияларга асосланган. "Хоффенхайм" ва "Лейпциг" клублари раҳбарияти Нагельсманнинг илтимосига биноан машғулот майдончасини квадрат шаклда қурган ва унинг рўпарасига рақибни кузатиб туриш учун катта монитор ўрнатган. Уларнинг мураббийнинг фикрларига бундай ёндашгани тушунарли, чунки иккала клубни ҳам тажриба ўтказишга тайёр бўлган новаторлар бошқарар эди.

Бавария» правильно пригласила Юлиана Нагельсманна. Убила конкурента и взяла  лучшего тренера - Eurosport

“Бавария” анъаналарга содиқ қоладиган клуб. Клуб бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге айни дамда Оливер Кан ва Хасан Салихамижич каби жамоанинг собиқ юлдузлари билан маслаҳатлашган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Нагельсманн улар учун ўйинчоқлари билан порлаган бир болакай холос. Уларнинг фикрига кўра, Юлиан ҳали мураббий сифатида ҳеч нарсага эришмаган. Улар Нагельсманнга қанчалик эркинлик яратишса, янги мураббийнинг жамоадаги муваффақияти шунчалик тез бўлиши мумкин. Агар у немис футболи анъаналари доирасига тушиб қолса, унда ҳамма нарса тезда барбод бўлиши мумкин.

Нагельсманн ва “Бавария” футболчилари ўртасида шаклланадиган муносабатлар алоҳида масала. У жамоа сардори Мануэль Нойердан ёшроқ, Роберт Левандовски ва Томас Мюллер билан деярли тенгдош. Мураббий "Бавария" юлдузлари билан муносабатларини қандай йўлга қўяди, улар учун харизматик етакчига айлана оладими? Мюнхенликлар таркибида Чемпионлар лигаси ғолиблари ва фаолиятлари давомида жуда кўп нарсаларни кўрган жаҳон чемпионлари бор. Улар ёш мураббий ва унинг технологик ғояларини жиддий қабул қилишга тайёрми?

Юлиан Нагельсманн – после победы над «Зенитом»: Я ничего не опасался -  Советский спорт

Аслида, Юлиан Нагельсманн "Бавария"га ўтишга бироз шошганга ўхшайди. У умидли мураббий, аммо жуда ёш. Нагельсманнда ҳали улкан ғалабалар йўқ, шу сабабли, Мюнхендаги биринчи муваффақиятсиз давр раҳбарият ва футболчилар томонидан унга бўлган ишончни шунчаки сусайтириши мумкин. Назаримизда, Юлиан "Бавария"га мураббий бўлишдан олдин "Лейпциг"ни чемпион қилиши керак эди. Нагельсманн истиқболли мураббий мақомига эга, аммо Мюнхенда унга ғоялари ниманидир ютиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!