Нагельсманнинг "иштаҳаси карнай"
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Мюнхен клуби билан Бундеслигада ғалаба қозониш истаги борлигини маълум қилди.
"Мен "Бавария" билан Бундеслигада ғалаба қозониб, Германия кубоги ва Чемпионлар лигасида узоқроққа боришни истайман. "Унион" Бундеслигада ғалаба қозонишга даъвогарми? Бошқа клублар ҳақида гапира олмайман. Мен Фишер амалга ошираётган ишлардан хурсандман, чунки у яхши инсон. Унинг бошқарувидаги "Унион" эса яхши клуб. Шундай бўлса-да, албатта, биз улардан юқороқ ўринларни эгаллашни истаймиз", - деди Нагельсман.
Бундеслиганинг 7-туридан сўнг “Бавария” 12 очко жамғариб, турнир жадвалида етакчи "Унион"дан 5 очко ортда қолган ҳолда 12-ўринда бормоқда. Аммо немис клуби Чемпионлар лигасида 6 очко билан "C" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар