Наҳотки, “Навбаҳор” ўйинида шундай кўрсаткич бўлса…
9-11 март кунлари Суперлиганинг 2-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 18176 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 2596ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Қаршида. “Насаф” – “Металлург” баҳсини 8346 одам шоҳидига айланди. Бу ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди. Чунки “аждарлар” ОЧЛ ўтиш учрашуви олдидан қайндай формада экани кўпчиликка қизиқ эди. Шу боис беллашув мухлисларни стадионга чорлаганди.
Энг кам ишқибоз Самарқандда. "Сурхон" клубининг стадиони тайёр эмаслиги учун ўйин “Динамо” стадионида термизликлар “Навбаҳор”ни қабул қилди. “Лочинлар”нинг мавсумдаги илк ғалабасини 478 ишқибоз шоҳиди бўлди. Гарчи ўйин сафарда бўлса-да, наманганлик мухлислар авваллари нисбатан кўпроқ аренага борарди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
“Насаф” - “Металлург” 1:1. 8346 томошабин (“Марказий” стадион)
“Пахтакор” - “Нефтчи” 1:0. 5130 томошабин (“Пахтакор” стадиони)
“Қўқон-1912” - “Олимпик” 1:0. 1462 томошабин (“Ўзбекистон” стадиони)
“Локомотив” - АГМК 2:1. 1105 томошабин (“Локомотив” стадиони)
“Сўғдиёна” - “Динамо” 1:0. 1003 томошабин (“Сўғдиёна” стадиони)
“Қизилқум” - “Бунёдкор” 3:1. 652 томошабин (ОКМК спорт мажмуаси)
“Сурхон” - “Навбаҳор” 1:2. 478 томошабин (“Динамо” стадиони)
Фикрлар