Наҳотки, Тухель "Барселона"га келади?

Кеча ПСЖдан истеъфога чиқарилган Томас Тухель фаолиятини бошқа бир гранд клубда давом эттириши мумкин.

Fussball Transfers нашри тарқатган хабарга қараганда, 47 ёшли мутахассис “Барселона”да иш бошлаши мумкин. Клуб президентлигига номзодларнинг аксарияти айнан Тухелни жамоа бошқарувига олиб келишни режалаштирмоқда. “Барселона”да президентлик сайлови 24 январь куни бўлиб ўтади.

Тухель ПСЖ сафида 2018 йилнинг май ойидан буён ишлаб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида унинг бошқарувидаги жамоа икки марта Франция чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!