Наингголан
Ads

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан яқин вақтлар ичида жамоасини ўзгартириш нияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан бахтлиман. Бу ерда бахтли яшашим учун барча нарса етарли. Мен жамоамни ўзгартиришни режалаштирмаяпман. Қолаверса, бу ердан кетишим учун ҳеч қандай сабаб йўқ”, - дейди 29 ёшли бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Наингголан 2014 йилдан буён “Рома” сафида тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 10та учрашув ўтказди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.