Наингголан учун 4-клуб курашга қўшилди

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан учун яна бир клуб кураш бошлади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи учун тўртинчи даъвогар “Фиорентина” клуби бўлди. Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Зенит", "Сампдория" ва "Кальяри" жамоалари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, “Интер” Наингголанни ўтган ёз “Рома”дан 38 млн еврога сотиб олган эди. У якунланган мавсум “нерадзуррилар” сафида 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!