Наингголан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

Миланнинг "Интер" клуби хавбеки Ража Наингголан мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 30 ёшли бельгиялик футболчи айни дамда умумий гуруҳ билан бирга шуғулланмоқда ва у шанба куни А Сериянинг "Болонья"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсида майдонга тушиши мумкин. Айтиш керакки, ушбу ўйин Наингголан учун “нерадзуррилар” сафидаги расмий дебют бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Наингголанни мавсумлар оралиғида 38 миллион евро эвазига “Рома”дан харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!