Наингголан янги мавсумни Россияда ўтказиши мумкин
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячичиси Ража Наингголан фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.
FcInterNews нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчининг хизматларига “Интер”дан жиддий қизиқишлар мавжуд. Питерликлар уни ижарага олишмоқчи ва унинг 4,5 млн евролик маошини тўлашга тайёр. Бу эса “нерадзуррилар”га маъқул келмоқда.
Айтиш керакки, Наингголаннинг ўзи собиқ жамоаси ҳисобланган “Кальяри”га ўтмоқчи. Бироқ, ушбу жамоа унга 1,5 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳолатда футболчи маошининг қолган қисмини “Интер” тўлаб беришига тўғри келади.
Фикрлар