Наингголанга "Сампдория" харидор бўлмоқда, аммо у собиқ жамоасига қайтмоқчи

“Интер” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчининг хизматларига “Сампдория” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, унинг ўзи 2010-2014 йилларда тўп сурган собиқ жамоаси “Кальяри”га қайтмоқчи.

Наингголан аллақачон агенти орқали собиқ жамоаси билан алоқага чиққан. Айни дамда томонлар ушбу трансфер масаласини муҳокама қилишмоқда.

Маълумот учун, Наингголан ўтган мавсум “Интер” сафида А Серияда жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!