"NAIZA 70" да иштирок этган ҳамюртларимизнинг жанглари якунланди

  • 21 декабрь, 2024, 22:14
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, айни пайтда Қозоғистоннинг Семей шаҳрида "NAIZA 70" турнири бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, унда 3 нафар ҳамюртимиз ҳам иштирок этиб, ўз жангларини якунлашди.

Улуғбек Икашаев 1-раундда грузиялик Робакидзени техник нокаутга учратди.

Бобур Ибрагимов қатарлик Абу-Муслим Алихановга имкониятни бой бериб қўйди.

Хумоюн Тўҳтамуродов эса камерунлик рақиби Франклин Фомевоуга қарши жангнинг 30 сониясидаёқ ғалаба козонди. Қўқонлик аралаш яккакураш устаси баҳс бошланиши биланоқ 36 ёшли Франклинга кучли зарбалар сериясини йўллади ва ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!