"Naiza FC 44" турнирида 3 нафар Ўзбекистон вакили жанг қилади

  • 22 сентябрь, 2022, 10:03
  • 1
  • MMA

23 сентябрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Naiza FC навбатдаги турнирини ташкил этади. Марказий Осиёда тобора ўз ўрнига эга бўлиб бораётган мазкур лига билан бир қатор ўзбекистонлик спортчилар ҳам шартнома имзолаган. Жумладан, 23 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "NFC 44" турнирида ҳам уч нафар юртдошимиз октагонга кўтарилади. 

Айниқса, марказий жанг сифатида эътироф этилаётган ҳамюртимиз Фарҳоджон Машрапов (4-2) ва енгилмас жангчи қозоғистонлик Магомед Кабардиев (8-0) қарама-қаршилиги жуда ҳам қизиқ ўтиши турган гап. Чунки, ушбу баҳс промоушеннинг енгил вазн (70,3 кг) тоифасида чемпионлик камари учун бўлади. 

Шунингдек, ёш истеъдодли мураббий Жасур Алижоновнинг 2 нафар шогирди 56,7 кг вазнда Ҳилола Собирова қозоғистонлик дебютант Жанел Набиевага қарши баҳс юритса, оғир вазн тоифасида Обид Собиров (2-2) россиялик Марат Алиасхабов (6-3-1) билан жанг қилади. 

Шу ўринда ушбу муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
22/09/2022 13:05
Биз хам омад ёр булишини тилаб коламиз.