Нажафалиев катта танаффусдан кейин "Навбаҳор" ўйинида ишлайди
ЎзФҲМ матбуот хизмати Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган реферилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, 11 март куни ўтказиладиган "Навбаҳор" — "Металлург" баҳсини Аскер Нажафалиев бошқаради.
Шу тариқа тошкентлик рефери 1,5 йиллик танаффусдан кейин яна Наманган клуби иштирокидаги учрашувда ишлайди. У охирги бор "Навбаҳор"нинг ўйинини 2021 йилнинг август ойида бошқарган бўлиб, ўшанда "лочинлар" "Сўғдиёна"га имкониятни бой беришган эди (1:0).
Фикрлар