Наманган ҳокими "Навбаҳор" футболчилари билан учрашди ва "водий дербиси"да омад ёр бўлишини тилади
Бугун Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов “Навбаҳор” қароргоҳига ташриф буюриб, жамоамизнинг навбатдаги машғулоти олдидан “Марказий” ўйингоҳ майдонида жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди.
Шавкат Абдураззоқовга мазкур ташрифда Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ходимлари ҳамроҳлик қилишди.
Вилоятимиз раҳбари футболчиларга сўнгги ўйинларда “Навбаҳор” ижобий натижаларни қайд этганлиги, албатта, ушбу муваффақиятда футболчилар билан биргаликда клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штабининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги, энди олдинда “Қўқон-1912”га қарши кечадиган принципиал “водий дербиси” баҳси борлиги, футболчилар жорий мавсумни юқори нотада якунлашлари учун, албатта, бўлажак учрашувда ҳам ғалаба қозонишлари зарурлигини таъкидлаб, 27 ноябрь куни ўтказиладиган ўйинда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади.
Шунингдек, Шавкат Шокиржанович ўз сўзида келаси мавсумда “Навбаҳор” таркибини янада кучайтириш, совринли ўринлар учун курашадиган жамоа шакллантириш борасида ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қилди.
“Навбаҳор” матбуот хизмати
Фикрлар