Наманган шаҳрида давом этаётган ММА кечасида нокаут қайд этилди

  • 16 март, 2021, 17:26
  • 0
  • MMA

Наманган шаҳрида давом этаётган профессионаллар ўртасидаги ММА кечасида навбатдаги жанг ҳам ўз якунига етди.

-61 кг вазн тоифасида октагонга кўтарилган Аббос Ҳайдаров ҳамда Бурҳон Эргашев ўртасидаги жанг бор-йўғи бир раунд давом этди. 

Ҳар иккиси дастлабки дақиқаларданоқ очиқ жангга киришиб кетди ва бундан Ҳайдаров унумли фойдаланиб қолди. Унинг кучли зарбаси эвазига рақиб мувозанатни йўқотиб қўйди. Ушбу ҳолатга яқин турган ҳакам Эргашевнинг жангни давом эттира олмаслигини билдирди. Аббос Ҳайдаров нокаут қайд этиб, чиройли ғалабани қўлга киритди.

Жанг кечаси давом этмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!