Наманганда мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, бугун 10 декабрь куни Наманганда мураббийлик билимларини янгилаш курсларининг биринчи модули бошланди. Мазкур курсларни инструктор Зоир Ҳасанов олиб бормоқда. Ўқув курслари 14 декабрга қадар давом этади.

Ўқув курсларининг иккинчи модули 2019 йилнинг 21-24 декабрь кунлари ўтказилади. Иккинчи модул давомида мураббийлар амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади. Синовлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар 3 йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!