Наманганда ўтадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши ўйин учун чипталар сотувда
23 май куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчилари билан халқаро ўртоқлик баҳси ўтказади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар бугун соат 13:00да “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқади. Чипталар нархи атиги 10 минг сўм ва миқдори чекланган. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Берлин академияси тарбияланувчилари ўртасидаги учрашувдан олдин вилоятнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади. Ушбу ўйин эртага соат 18:40да старт олади.
Фикрлар