Наманганда водий дербиси. "Қўқон-1912" 3 йилдан бери "Навбаҳор" майдонида ютқазмаяпти

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган  “Навбаҳор”  – “Қўқон-1912” учрашуви  17 март  куни Наманган шаҳридаги “Марказий”  стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 32 бор куч синашишган. 8 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 17 та ўйинда ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 60-36. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 58 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 31 очкони қўлга киритган.
Сўнгги бор бу жамоалар 2021 йилнинг 27 ноябрь санасида, Суперлиганинг 26-тури доирасида учрашишган. Намангандан бўлиб ўтган ўша ўйинда ”шунқорлар” 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

аа кукон11111

Ушбу жамоаларнинг сўнгги 7 та учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

27.11.2021 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 2:3

01.08.2021 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:2

03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1

01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1

31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
16/03/2022 11:54
Бу йил ку'кон навбахорга сафарда хам уйида хам ютказади .олимпик устидан к,озонилган охирги галаба бу'либ к,олади