Намангандаги ММА кечасининг марказий жанги ҳам бир раунд давом этди
Наманган шаҳрида ташкил этилган профессионаллар ўртасидаги ММА кечасининг сўнгги, марказий жанги ҳам ўз якунига етди.
Ушбу асосий жанг -91 кг вазн тоифасидаги жангчилар ўртасида бўлиб ўтди. Яъни, Шоҳруҳ Латифжонов Жўрабек Умархоновга қарши жанг қилди. Ушбу тўқнашув ҳам биринчи раундда ўз ниҳоясига етди.
“Тэйк-даун”ни охирига етказган Умархонов якунда бўғиш услуби билан жанг тақдирини ҳал қилди ва Наманган вилоятида ўтказилган илк ММА кечасида ўз ғалабасини нишонлади. Шу тариқа, Наманган вилоятидаги профессионаллар ўртасидаги жанг кечаси тугади.
Фикрлар