Намангандаги стадион учун Голландиядан чим олиб келинади
Ads

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланганидан хабарингиз бор.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб бормоқда. Клублар олдига қўйилаётган энг асосий талаблардан бири академияга эга бўлиш саналади. Шунингдек, ҳар бир клуб ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадион майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаши шарт.

qo`qon stadium

Айнан мана шу борада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қўқон ва Наманганда бўлди.

“Қўқон-1912” клуби академия бўйича талабни бажариш учун уй стадионига яқин ҳудудда ҳозирча ташландиқ ётган футбол майдонини ўз қарамоғига олиб, ўша ерда замонавий футбол майдонлари ва ётоқхона барпо этиш борасида иш олиб борилаётгани маълум бўлди. Клуб келаси ойга қадар академия бўйича талабни тўлиқ бажаришни мўлжалламоқда.

photo_2019-01-11_21-21-59

Шунингдек, “Марказий” стадионини талаб даржасида бўлиши учун ҳаракатлар давом этмоқда. “Марказий” стадион чими тўлиғича янгиланади. Айни пайтда техникалар ёрдамида эски чим кўчирилиб, майдонни янги чим ўрнатиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Майдонга замонавий суғориш тизими ўрнатилди. Яқин вақт ичида янги чим ўтказиш жараёни бошланиши кўзда тутилмоқда. Қолаверса, стадионнинг айрим секторларидаги тахтадан ясалган ўриндиқлар замонавий пластмасса ўриндиқларга алмаштирилиши лозим.

Таъкидлаш жоизки, Қўқондаги “Марказий” стадион прожекторлари ёритиш қуввати “Стадионлар бўйича низом” талабларига жавоб бермайди. Шу сабабдан клуб яқин вақт ичида ёритиш тизимини тавсия бўйича – 1500 люксга етказиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Шунингдек, Наманганга ташриф буюрган ишчи гуруҳ “Навбаҳор” жамоасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Маълум бўлишича, клуб яқин вақт ичида ЎФА ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан шартнома имзолайди. 

Шу билан бир қаторда асосий ўйинлар ўтадиган “Марказий” ўйингоҳда идеал ҳолатдаги чимга эга бўлиш борасида ҳам иш олиб борилмоқда. Чимни Голландиядан олиб келиш кўзда тутилган. Чимни ҳамиша яхши ҳолатда ушлаб туриш учун унга мавсум давомида ҳам яхшилаб парвариш лозим бўлади. Шуни инобатга олиб, суғориш тизимини ҳам италян технологияси асосида янгиланди. Тез орада чим ўтказиш жараёни бошланиши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
11/01/2019 22:50
Вай фай урнатинглар, одам купаяди.
&
Лео Месси
11/01/2019 23:53
Аввал булар билетни нархини арзонлаштиришсин...агар вай фай улаб қўйишса билетни 100 минг қилиб юборишади
&
11/01/2019 23:59
Яна билмадим