Наманганликлар рекорд ўрнатди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида енгил атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида U18 Ўзбекистон чемпионати ҳамда мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.
Унда ўзига хос рекордлар ўрнатилди.
Мусобақа дастуридан ўрин олган U18 Ўзбекистон чемпионатининг эркаклар ўртасида 4х400 метр масофага эстафетали югуриш баҳсида Наманган вилояти жамоаси 2019 йилги Ўзбекистон рекордини янгилади.
Наманганлик енгил атлетикачилар марра чизиғини 3:24.13 дақиқада босиб ўтиб, 1-ўринни эгаллади.
Енгил атлетиканинг 34 та йўналиши бўйича ўтаётган баҳсларда 560 нафардан ортиқ енгил атлетикачилар иштирок этмоқда.
24 январь куни мусобақалар дастуридан ўрин олган 10 та йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Фикрлар