Нани ва Пянични ўз сафига қўшиб олган қозоқ клуби яна бир юлдузни нишонга олди

  • 19.01.2026 17:53
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби Жаҳон футболи юлдузларини сотиб олиш ишларини бошлаб юборди. 

Tecno

Маълум бўлишича, Қозоғистон клуби "Барселона", "Ювентус", "Лион" ва "Рома" клубларида тўп тепган босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьянични ўз сафига қўшиб олмоқда. Бундан ташқари "Бавария" афсонаси Томас Мюллер билан ҳам музокаралар олиб борилди.  

Эндиликда "Актобе" жамоаси Россия терма жамоасининг собиқ сардори Фйодор Смоловга қизиқиш билдирмоқда. Жамоа россиялик футболчини ҳужум марказида асосий фигура сифатида кўрмоқда. 

Маълумот учун, "Актобе" Қозоғистон чемпионатида 26-турдан сўнг 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!