Наоми Осака Римдан кетишни истамаяпти

Япониялик теннисчи Наоми Осака Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.

"Премьера" туркумига кирувчи турнирнинг ушбу босқичида Наоми руминиялик Михаэла Бузарнескуни ҳар иккал сетда бир хил 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди "Internazionali BNL d'Italia"нинг чорак финалида Осакага голландиялик Кики Бертенс қаршилик кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!