Италия А Сериясининг 22-туридан ўрин олган "Наполи" - "Ювентус" беллашувини ушбу саҳифада матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Наполи

  • Лоренцо Инсинье 31'

А Серия 22-тур

13/02/2021, 21:00

1
:
0
Тугади

Ювентус

    Стадион: Diego Armando Maradona 0 томошабин

    Бош ҳакам: Daniele Doveri

    45'
    90'

    • 90+7'

      Учрашув якунланди. "Ювентус" сафарда "Наполи"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

    • 90+4'

      Роналду зарба беришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ ҳимоячилар уни бартараф этди

    • 90+3'

      Адриен Рабь огоҳлантирилди 

    • 90+6'

      Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди

    • 90'

      Кулусевскининг узатмасига аниқлик етишмади

    • 88'

      Моратанинг аниқ зарбасини Мерет қайтади

    • 84'

      Альваро Мората ҳужумда фол ишлатди

    • 78'

      Деян Кулусевски узатмасининг йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

    • 72'

      Бентанкур ўрнига Деян Кулусевски майдонга тушди

    • 72'

      Кьеллини фол ишлатди

    • 65'

      "Наполи"да ҳам ўзгариш: Маттео Политано ўрнига Фабиан Руис тушди

    • 64'

      Федерико Бернардески ўрнига Вестон Маккенни туширилди

    • 63'

      Альваро Моратанинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади

    • 56'

      Бакайокога ахири сариқ карточка кўрсатилди

    • 54'

      Ҳаммаси яхши. У ўйинни давом эттира олади

    • 53'

      Рабьо жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

    • 50'

      Бакайоко қоида бузди. Ҳакам уни жиддий равишда оғзаки огоҳлантирди

    • 48'

      Мерет сейв амалга ошириб, Роналдунинг зарбасини қайтарди

    • 46'

      Иккинчи бўлим старт олди

    • 45+3'

      Танаффус!

    • 45+3'

      Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

    • 45'

      Хуан Куадрадо огоҳлантирилди

    • 43'

      Федерико Кьеза ҳимоячини ладаб  ўтиб дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ!

    • 38'

      Лоренцо Инсиньенинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

    • 37'

      Рабьо рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди

    • 31'

      ГООООООЛ! Инсинье пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди

    • 31'

      Пенальтига сабабчи бўлган Жорджио Кьеллини огоҳлантирилди

    • 30'

      Пенальти! Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва якунда "кекса сеньоралар" дарвозаси томон 11 метрлик зарба берлигалиди

    • 29'

      Амир Рахмани жароҳат олиб майдонда ётибди

    • 25'

      Роналду яхши позицияга чиқиб борганди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди

    • 25'

      Ди Лоренцо огоҳлантирилди

    • 19'

      ВААААҲ! Лосано қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

    • 18'

      "Наполи" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

    • 14'

      ЗАРБАААА! Роналдунинг кучли зарбаси анча ноаниқ чиқди

    • 11'

      Лосанонинг узатмасини Шенсни қийинчиликсиз эгаллаб олди

    • 8'

      "Юве"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Роналду воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетганди

    • 6'

      Бурчакдан узатилган тўпга Рабьо зарба берди, ноаниқ

    • 4'

      Роналду узатма амалга оширишда хатога йўл қўйди. Ўйин секин-аста жонланмоқда

    • 3'

      Кьеза рақиб фуболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

    • 1'

      Учрашувга старт берилди!

    • 0'

      Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бир неча дақиқадан сўнг "Наполи" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни сизлар билан бирга камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар