 
                "Наполи" - "Аталанта": Матнли трансляция
- 90' Баҳс якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+' Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 87'"Наполи" тўп назоратини амалга оширмоқда. 
- 83' Петанья ва Демме майдонга тушурилди. Руиз ва Осимхен захирадан ўрин олади. 
- 81' Айнан Госенс ўрнига Муриел майдонга тушди. 
- 80'Госенснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 78'Неаполликлар тўпни орқа чизиқда ушлаб туришибди. 
- 75' Лоботка Мертенс ўрнига майдонга тушди. 
- 69' ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ламмерс ҳисобни қисқартирмоқда. Энди ўйинга оз-моз интрига қайтса керак. 
- 66'Жамоалар темпни тушириб юборишди. 
- 63' Иличич ўрнига Малиновски майдонга тушди. 
- 62' Спортьеллодан ваниҳоят сейв кўрдик. "Наполи" футболчисининг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди. 
- 60' Политано ўрнига Гулам майдонга ташланди. 
- 57' Политано тиббий ёрдам олди. 
- 55' Алехандро Гомес ўрнига Ламмерс майдонга тушди. 
- 54'Гомеснинг жарима майдони ичига узатган тўпини Оспина ушлаб олди. 
- 52'Йирик ҳисобда олдинда бораётган неаполликлар анча хотиржам ва шошмасдан ўйин ўтказмоқда. 
- 48'"Аталанта" тайм аввалида ҳужумга ташланмоқда. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда. 
- 46' Иккинчи тайм старт олди. 
- 45' Танаффус. 
- 45+' Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Осимхен яна жарима майдони ташқарисидан Спортьелло постини ишғол қилди. Дарвозабон биринчи таймда жуда кўп хатоларга йўл қўйди. 
- 41'"Аталанта" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Оспинага катта қийинчилик туғдирмади. 
- 38' Толои сариқ карточка олди. 
- 34'"Наполи" ҳамон ҳужумда ҳаракат қилмоқда. "Аталанта" ўзига келиб олиши зарур. 
- 30' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Политано жарима майдони ташқарисидан аниқ ва кучли зарба йўллади. 
- 27' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лосано дублни расмийлаштирди. Пастки бурчак усталик билан ишғол этилди. 
- 26'Лосанонинг зарбаси ноаниқ кетди. 
- 23' ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ирвинг Лосано ҳисобни очмоқда. Футболчи узатмага яхши реакция намойиш эта олди. 
- 21'Хюсайнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 
- 18' "Наполи"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 
- 14'"Аталанта" тўп назоратини амалга оширмоқда. 
- 11' Осимхеннинг зарбасини Спортьелло қайтарди. 
- 10'Ҳаммаси жойида. Мертенс ўйинни давом эттиради. 
- 8'Мертенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 5'Лосанонинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Яхши зарба. 
- 4'Гомеснинг қанотдан йўллаган зарбаси Оспинанинг қўлларига келиб тушди. 
- 2'Мертенснинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 
- 0'Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Италия А Сериясида 4-тур учрашувлари бошланмоқда. "Наполи" - "Аталанта" учрашувини матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 



Комментарии