"Наполи" - "Интер". Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. "Наполи" финалга йўл олди.

  • 90+'

    Кальехон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол ура олмади. Офсайд ҳам бор экан.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Интер"дан дабл-ўзгариш: Де Врей ўрнига Раноккиа, Эриксен ўрнига Сенси.

  • 88'

    Давид Оспина вақтни чўзганлиги учун огоҳлантирилди.

  • 86'

    Дарвозага йўлланган зарбалар 11 - 17 миланликлар фойдасига. Таблода эса 1:1 (2:1).

  • 85'

    Петр Зелински ўрнига Аллан туширилди

    Шунингдек, Йунес Инсиньени алмаштирди.

  • 82'

    Оспинаааа!!! Фантастика!!! "Интер" ажойиб ҳужум ташкил қилди. Эриксен ҳам аниқ зарба берди. Аммо Оспина дастлабки дақиқалардаги хатосини ювишга жиддий бел боғлаган кўринади.

  • 80'

    Неаполликлар яхши қарши ҳужумни кераксиз тўп узатишлар орқали йўққа чиқаришди.

  • 75'

    Санчеееесссс!!! Жарима майдони ичида тезкор ҳаракат қилган чилилик футболчининг берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 74'

    Гол муаллифи - Дрис Мертенс ўз ўрнини Аркадиуш Миликка бўшатиб берди.

  • 72'

    Антонио Кандрева ўрнига Виктор Мозес майдонга туширилди.

    Лаутаро Мартинес заҳирага олинди. Унинг ўрнига баҳсни Алексис Санчес давом эттиради.

  • 67'

    Барелла жуда ноқулай тарзда оёғини қайириб олди.

  • 65'

    Хосе Кальехон Матэо Политанони алмаштирди.

    Элмас ўрнига Фабиан Руиз майдонга тушди.

  • 64'

    Инсиньенинг "Наполи" қарши ҳужумидан кейинги зарбаси кучсиз бўлди.

  • 59'

    Жамоалар шу пайтгача 149 марта тўқнаш келишган. 46 та баҳс "Наполи", 66 ўйин "Интер" фойдасига ҳал бўлган. 37 та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

  • 55'

    "Наполи" кетма-кет иккита бурчак зарбасидан ҳеч нарса чиқара олмади.

  • 54'

    Инсиньенинг мураккаб зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

  • 50'

    "Интер" тайм бошида позицион ҳужум орқали рақиб ярим майдонида штурм уюштирмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи 45 дақиқалик якунига етди. 1:1 (2:1). Иккала жамоа ихтиёрида яна бир тайм қолмоқда.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга Жанлука Рокки 1 дақиқа қўшиб берди.

  • 42'

    ГОООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Оспина тўпни ҳужумга аниқ етказиб берди. Инсинье бўш турган Мериенсга тўпни узатди. Дрис деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 40'

    Оспинаааааа!!! Антонио Кандрева ўнг қанотдан ёриб кирди. Унинг дарвоза яқин бурчаги юқори қисмига йўллаган зарбасини колумбиялик дарвозабон қайтарди.

  • 39'

    Мертенс жамоаси учун бир нималар уюштириб юрибди. Унинг жарима майдони ташқарисидан юқори бурчакка йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 34'

    Янг майдон марказида яна жиддий равишда қоидани бузди. Бу сафар Рокки уни аяди.

  • 32'

    Янгнинг ҳаволатиб узатган тўпига Лукаку боши билан зарба берди. Оспина вазият қаҳрамони.

  • 32'

    "Интер" ташаббус кўрсатмоқда. Мезбонлар эса ўз имкониятини кутяпти.

  • 28'

    Қанотдан узатилган тўпни Мартинес боши билан Лукакуга ташлаб берди. Белгиялик футболчи эса йўналишни дарвоза томон аниқ буриб юбора олмади. 

  • 27'

    "Интер"нинг бурчак тўпини неаполликлар қайтаришди. Брозович тўпга ҳаводалигидаёқ зарба берди. Ноаниқ.

  • 26'

    Мертенс бир футболчини ортда фолдириб зарба берди. Тўп йўлига "Интер" футболчиси ғов бўлди.

  • 24'

    Бугунги ўйин рестарт учун ажойиб темпда ўтмоқда. Айниқса, Эриксеннинг кутилмаган голи "Наполи"нинг режаларини буткул чиппакка чиқарди ва энди иккала жамоа учун ҳам барчаси бошидан бошланади. Умумий ҳисоб 1:1.

  • 23'

    Ҳимоячилар ва Хандановия "неррадзурилар" дарвозасини хавф остида қолдирди. Вазият миланликлар учун хайрли якунн топди.

  • 22'

    Эриксеннинг "Наполи" дарвозаси томон йўллаган зарбаси кучсиз бўлиб чиқди.

  • 21'

    Кулибали майдон марказида Лукакуга нисбатан қоидани бузди.

  • 20'

    Мертенснинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга берилган зарба эса ноаниқ чиқди.

  • 16'

    Антонио Кандреванинг жарима майдонига кирмай берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 12'

    Эшли Янг Матэо Политанога қарши ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 3'

    ГООООЛЛЛЛ!!! "Интер" учинчи дақиқадаёқ гол урди. Кристиан Эриксен.

  • 1'

    "Наполи" дастлабки дақиқадаёқ бурчак тўпига эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади.

  • 0'

    Жамоалар коронавирус сабаб оламдан ўтганлар хотираси учун 1 дақиқа сукут сақлашди.

  • 0'

    Италия кубоги иккинчи финалчисини аниқлаб берувчи ўйин старт олиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!