"Наполи" - "Лацио": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Савич ва Элмас сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Майдонда катта жанжал бошланиб кетди.

  • 90+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мертенснинг ажойиб пасидан сўнг Политано жарима майдони марказида бўшлиққа эга бўлди ва осонлик билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Учрашувдаги энг фаол футболчилардан бири Хоакин Корреа майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Адеканье ҳаракат қилади.

  • 84'

    Элмас Инсинье ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Зелински ўрнини Политано тўлдирмоқда.

  • 83'

    Лаццари ўрнига Жордан Лукаку майдонга тушди.

  • 81'

    Луис Альберто ҳужумда фол ишлатди. У ўзини босиб олмаса бўлмайди. Ҳакам сариқ карточкаларини аямаяпти.

  • 79'

    Гульям ва Лосано майдонга тушди. Улар Кальехон ва Марио Руи ўрнида ҳаракат қилади.

  • 76'

    Марушич қанотдан узатилган тўпга ноқулай вазиятда турганига қарамай, боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.

  • 72'

    Чанқоқ босиш учун танаффус берилди.

  • 71'

    Мертенс томонидан ҳаволатиб узатилган тўпга Кальехон шу заҳоти зарба берди. Тўп ноаниқ кетди.

  • 70'

    Иккала мураббий тортишиб кетишди ва ҳакам уларни карточка билан тинчлантирди.

  • 69'

    Чиро Иммобиле ҳам карточкадан қуруқ қолмади.

  • 68'

    Марио Руи огоҳлантирилди.

  • 63'

    Ачерби ўрнига Бастос майдонга тушди.

  • 62'

    Корреа ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди. Оспина бундай тўпларни қўйиб юбормайди.

  • 57'

    "Наполи"нинг хавфли қарши ҳужуми Фабиан Руизнинг зарбаси билан якунланди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 56'

    Корреа бир ўзи чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди. Унинг зарбаси яқин бурчак устунига бориб тегди.

  • 54'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лоренцо Инсинье осонлик билан дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 52'

    Мертенс қулай имкониятдан фойдалана олмади. Инсиньенинг қанотдан узатган тўпига бельгиялик форвард аниқ зарба йўллай олмади... Ҳакам пенальтига ишора қилди. Марко Пароло Мертенснинг оёғига томон хавфли чиқиб келган экан.

  • 50'

    Инсиньенинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.

  • 49'

    Инсинье жарима майдони кираверишида чалғитувчи ҳаракатларни амалга ошириб, дарвозага зарба берди. Стракоша ўз ўрнида.

  • 46'

    Иккинчи таймдаги дастлабки ҳужум "Наполи"га тегишли бўлди. Аммо Кальехонга узатилган тўп анча олислаб кетди. Испаниялик футболчи тўпга ета олмас эди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    "Наполи" ҳимоячилари ва дарвозабон ўз жарима майдонлари олдида хавфли ўйнади. Сал қолса римликлар ушбу хатодан фойдаланиб, ҳисобни ўзлари томонга оғдиришлари мумкин эди.

  • 39'

    Мертенснинг узатмасидан сўнг Марио Руи тўхтатмасдан тўпни дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

  • 33'

    "Лацио" ҳимоячилари жарима майдонига узатилган тўпларни осонлик билан қайтаришмоқда.

  • 30'

    Тўп назорати "Наполи"да. Неаполликлар орқа чизиқда тўпни бир-бирларига етказиб берган ҳолда имкониятларини кутмоқдалар.

  • 26'

    Футболчиларга чанқоқларини босиб олиш учун танаффус берилди.

  • 22'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иммобиле қайердандир жарима майдонида пайдо бўлди! Марушичнинг ажойиб узатмасини голга айлантирди.

  • 20'

    Бу гал жарима майдони ёнгинасида Костас Манолас Корреани иккала қўллари билан итариб юборди. Учрашув ҳаками яна шунчаки жарима зарбаси белгилади. Карточкалари ёнидамикин?!

  • 18'

    Жарима зарбаси бесамар якунланди.

  • 17'

    Корреага нисбатан яна қоида бузилди. Лоботка бу гал айбдор ролида. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан тўп жарима майдонига етказиб берилади.

  • 15'

    Кулибали Корреага нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 13'

    Фабиан Руизнинг ажойиб узатмасидан сўнг Инсинье қулай вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 11'

    "Лацио" футболчиси майдон марказида Мертенсга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча уни аяди.

  • 9'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Наполи"нинг сўнгги дақиқалардаги тўпни назорат қилиши бесамар кетмади. Фабиан Руиз "Лацио" дарвозасини жарима майдони ташқарисидан ишғол қилди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячилардан бирига тегиб, дарвозабон учун ноқулай траектория ҳосил қилди.

  • 5'

    Милинкович-Савич ҳужумда қоидани бузди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!