"Наполи" 32 тонна озиқ-овқат тарқатади
“Наполи” клуби коронавирусга қарши кураш акцияси доирасида Италиядаги муҳтож инсонларга 32 тонна озиқ-овқат тарқатади. Бу ҳақда итальян нашрлари хабар бермоқда.
Унга кўра, ушбу маҳсулотлар мамлакатдаги 1000 га яқин оилаларга етказиб берилади.
Айтиш керакки, бунгача "Ювентус", "Интер" ва "Милан" клублари ҳам коронавирусга қарши курашиш учун хайрия қилишган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, айни дамгача дунёда ушбу вирусни 1,5 миллион одам юқтириб олган.
Фикрлар