"Наполи" 32 ёшли Кальехон билан шартномани узайтирмоқчи

"Наполи" клуби раҳбарияти жамоанинг испаниялик вингери Хосе Кальехон билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар 32 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Айтиш лозимки, Кальехон билан шартнома узайтирилишини шахсан жамоа бош мураббийи Карло Анчеллотти сўрамоқда.

Маълумот учун, Кальехон “Наполи” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 9та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!