"Наполи" 36 ёшида А Серия тўпурари бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи

  • 24 май, 2019, 17:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Сампдория" клуби ҳужумчиси Фабио Квальярелла яна "Наполи"га қайтиши мумкин.

Tecno

Гап шундаки, 36 ёшли тўпурарни шахсан неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис жамоада кўрмоқчи.

“У фаолиятини “Наполи”да якунлашга муносиб деб ўйлайман. Бу жудаям ажойиб бўлган бўларди. Унинг трансфери борасида молиявий муаммолар бўлмаслиги керак”, - дейди президент.

Маълумот учун, Квальярелла асли “Наполи” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, у ушбу жамоада бор йўғи бир мавсум – 2009/10 йилда тўп сурган.

Эътиборлиси, Квальярелла жорий мавсум А Серияда 36та ўйинда 26та гол уриб, мусобақа тўпурари бўлди. “Қария” ҳужумчи тўпурарлик пойгасида Дуван Сапата, Кшиштоф Пентек ва Криштиану Роналду каби футболчиларни ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!