"Наполи" АПЛнинг икки грандидан футболчи олишни режа қилмоқда

"Наполи" раҳбарияти жамоанинг чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.

The Telegraph нашрининг ёзишича, неаполликларнинг бу борадаги шорт-листида ҳозирча икки футболчи – Киран Тирни ("Арсенал") ва Эмерсон Пальмери ("Челси") бор.

“Наполи”да дастлаб, Пальмерини мавсум охиригача ижарага олиб, сўнгра ёзда Тирнини сотиб олиш режаси ҳам бор.

Эмерсон жорий мавсум “Челси” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Тирни эса “Арсенал”да 22 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфери 28 млн еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!