"Наполи" "Барселона" футболчисига "оғиз соляпти"
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Хуниор Фирпо "Наполи"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, неаполликлар аллақачон 23 ёшли доминиканлик футболчи трансфери бўйича “кўк-анор ранглилар” билан музокараларни бошлаб юборишган. “Барса” эса ушбу футболчисини 20 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Фирпога, шунингдек, “Интер” ва “Рома” каби А Сериянинг бошқа грандларидан ҳам қизиқишлар бор.
Хуниор Фирпо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар