“Наполи” бирданига бутун таркибни янгилайди

TIGGO 2 PRO

Италиянинг қудратли клубларидан бири – “Наполи” ёзги трансферлар ойнасига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълумот берди.

Манба кўра, клуб раҳбарияти камида саккиз нафар янги футболчи, хусусан, дарвозабон, қанот ҳимоячиси, икки нафар марказий ҳимоячи, марказий ярим ҳимоячи ва қанот ҳужумчилари олишни режалаштирмоқда.

Бу йил чемпионлик учун курашаётган неаполликлар яқинда асосий ўйинчиларидан бири Хвича Кварацхелияни ПСЖга сотиб юборди. Шунингдек, асосий тўпурар Ромел Лукаку ҳам ёзда клубни тарк этади. “Наполи” мутасаддилари биринчи навбатда мана шу икки юлдузни ўрнини боса оладиган чарм тўп усталарини олишга қарор қилган.

Айни пайтда “Наполи”да Антонио Конте бош мураббийлик қилмоқда. Скудетто учун курашда Конте шогирдлари асосан “Интер” ва “Аталанта” билан рақобатлашяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!