Италиянинг "Наполи" клуби Карло Анчелоттини истеъфога чиқарди. Гарча жамоа ЕЧЛ кейинги босқичига чиқса ҳам.

Айни пайтда неаполликларни ким бошқариши борасида номзодлар кўриб чиқилмоқда. Италия нашрларининг ёзишича, Анчелоттининг ўрнига асосий номзод сифатида Женнаро Гаттузо кўрилмоқда. Тахминларга кўра "Наполи"ни катта эҳтимол билан Гаттузо бошқаради.

Маълумот ўрнида, "Наполи" айни пайтда Италия чемпионатида 21 очко билан 7-ўринни эгаллаб турипти.