"Наполи" Де Брюйне ўрнига "Барса" ёки МЮ футболчисини сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Наполи" Кевин де Брюйне ўрнини Мейну ёки Касадо билан тўлдириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, неаполликлар бельгиялик футболчи жароҳат олганидан сўнг унинг ўрнини тўлдириш учун "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Мейнуни сотиб олишни мақсад қилган эди. Бироқ "қизил иблислар" ёш юлдузини сотишни истамаётганини маълум қилган. Эндиликда, "Наполи" энг муқобил вариант сифатида " Барселона"нинг 22 ёшли футболчиси Марк Касадо трансферини кўриб чиқмоқда. А Сериянинг амалдаги чемпионлари испаниялик футболчи учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр эканини маълум қилган.

Маълумот учун, Касадо жорий мавсумда умумий 12 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!