"Наполи" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита оладими?

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоасининг жорий мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Наполи” ҳозиргидан кўпроқ нарса қила олмайди. “Аталанта” эса узоқ йиллардан буён ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда. Бизни ҳали Бергамода жуда муҳим ўйин кутиб турибди, аммо бу биз учун етарли бўладими ёки йўқ, буни билмаймиз”, - дейди италиялик мутахассис.

“Наполи” 28 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 45 очко билан 6-ўринда бормоқда. 4-ўриндаги “Аталанта” ҳисобида эса 57 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!