"Наполи" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Наполи" клуби раҳбарияти жамоа вингери Хосе Кальехон билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.
Унга кўра неаполликлар янги келишув орқали 31 ёшли испан футболчисининг товон пулини оширишмоқчи. Айтиш лозимки, Кальехоннинг товон пули айни дамда бор йўғи 23 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Хосе Кальехон ўтган мавсум А Серияда жами 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кальехонга Лондоннинг "Челси" клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар