Ads

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган "Удинезе"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли испаниялик футболчи гриппга чалинган.

Шунингдек, Лоренцо Инсинье, Амаду Иавара ҳамда Влад Кирикешлар ҳам жароҳати сабаб ушбу баҳсда “Наполи”га ёрдам бера олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" – "Удинезе" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.