"Наполи" етакчиси клубдан кетмоқчи

"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда А Серияни тарк этиш истагида, дея хабар бермоқда Il Mattino нашри ўз манбасига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, футболчининг трансферига асосан инглиз клублари даъвогарлик қилишмоқда. Олдинроқ, футболчининг мутасаддилари "Манчестер Юнайтед" билан оғзаки келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, юқорида келтирилган манба хабарида Кулибали хизматларига Франция биринчилиги вакили "Пари Сен-Жермен" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани қўшимча қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!