"Наполи" форварди Франция чемпионатига йўл олиши мумкин

  • 2 января, 2021, 15:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Милик фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Maxifoot хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли польшалик футболчига “Марсель”дан таклиф бўлмоқда. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш таркибда кўрмоқчи. Унинг фикрича Милик таркибни кучайтира олади.

“Марсель” раҳбарияти Миликнинг трансфери учун “Наполи”га 10 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Аркадиуш Милик жорий мавсум А Серияда майдонга тушгани йўқ. У 2019/20 йилги мавсумда 26 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйишга эришган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию