"Наполи" гранд клубларга топ ҳимоячи нархини маълум қилди
"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис Corriere dello Sport нашрига берган интервьюси чоғида ҳимоячи Калиду Кулибалининг трансфери масаласи бўйича гапириб ўтди.
"Агар "Сити", "Юнайтед" ва ПСЖ Калидуни қўлга киритишни мақсад қилишган бўлса, унда улар 100 миллион евроли таклиф билан келишлари керак бўлади. Бошқа вазиятда бу трансфер ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайман", - дейди президент.
Жорий мавсумда Кулибали А Серия доирасида неаполликлар сафида 15 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар