“Наполи” грандларга футболчисини таклиф қилмоқда

“Наполи” маҳоратли ярим ҳимоячиси Аллан трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини эълон қилди.

Италияликлар бу футболчи ўрнини босишга қодир бошқа номзод топиб қўйди. “Фиорентина” таянч ярим ҳимоячиси Жордан Верету Неаполга кўчиб ўтишга қарши эмас. Чунки 27 ёшли франциялик футболчи жамоасининг асосий таркибига киролмагани учун “Рома”да ижара асосида тўп сурмоқда.  

Верету А Серияда 25 та учрашувда иккита гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)