"Наполи" грузиялик етакчисининг маошини икки баробарга оширмоқчи
"Наполи" клуби грузиялик футболчи Хвича Кварацхелия билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.
Манбага кўра, жамоа Хвичага 2028 йилгача мўлжалланган битим таклиф қилишни режалаштирган. Шунингдек, истеъдод эгасининг маоши икки баробарга оширилиши кўзда тутилган.
Футболчи "Наполи"га шу йилнинг ёз фаслида келиб қўшилганди. Жорий мавсум Кварацхелия А Серияда 12 та ўйин ўтказиб, 6 гол урди ва 5 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар