"Наполи" ҳимоячиси Кевин Малькюи "СПАЛ"га қарши ўйиннинг 70 дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Текширувлар Малькюининг жароҳати жиддий эканлигини аниқлашди ва энди ҳимоячи мавсум сўнггигача жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин.

28 ёшли Малькюи "Наполи"га 2018-йил ёзида 12 миллион евро эвазига келиб қўшилган ва бу мавсумда учта ўйинда майдонга тушган эди.