"Наполи" ҳимоячисини АПЛга чорлашмоқда
"Наполи" клуби ҳимоячиси Эльсеид Хюсай фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли албаниялик футболчига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Ушбу трансфер эса 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Хюсай ўтган мавсум А Серияда жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар