"Наполи" ҳужумчиси "Марсель"га ўтишга яқин турибди
“Марсель” ҳали ҳам “Наполи” форварди Аркадиуш Миликни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, француз гранди 26 ёшли польшалик футболчининг трансфери учун неаполликларга 10 миллион евро ва унга қўшимча яна 5 млн евро бонус таклиф қилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам “Марсель”га ўтиш истагини билдирмоқда ва бу ушбу трансфернинг амалга ошишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Польша терма жамоаси мураббийлари эса Милик агар давралар оралиғида жамоасини ўзгартирмаса, “Евро-2020”га бора олмаслигини маълум қилишган.
Фикрлар